Покистон хавфсизлик кучлари Исломободда масжид яқинида содир этилган ва 30дан ортиқ одам ҳалок бўлган террор ҳужуми ташкилотчисини қўлга олди. Бу ҳақда Report The News газетасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ташкилотчи билан бирга унинг уч нафар ёрдамчиси ҳам ушланди. Амалиёт Покистоннинг шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятида ўтказилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари манбаларига кўра, ҳужум ташкилотчиси ИГИЛ террор гуруҳи билан алоқали бўлиб, Афғонистонда тайёргарликдан ўтган.
Қўлга олиш жараёнида бир нафар хавфсизлик хизматкори ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди.