Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегарадош Хайбер Пахтунхва вилоятида терроризмга қарши операция ўтказди ва 29 жангари йўқ қилинди.
Бу ҳақда Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттауллоҳ Тарар эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, операция разведка маълумотларига асосланган. Ер усти босқичидан сўнг, хавфсизлик кучлари Покистон-Афғонистон чегараси бўйлаб Жамаат-ул-Аҳрар ва Фитна ал-Хавориж бошпаналари ва лагерларига нишонга олинган зарбалар берди. Операция давомида қурол-яроғ ва ўқ-дори омборлари каби учта жангари объекти ҳам йўқ қилинди.
Тарар терроризмга қарши операциялар мамлакат хавфсизлигига таҳдидлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар давом этишини таъкидлади.
Покистон ҳарбийларининг маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери мамлакатда 2597 жангари йўқ қилинган. Бу даврда 5397 та террористик ҳужум содир бўлган ва 1235 киши ҳалок бўлган. Ҳужумларнинг аксарияти Афғонистон билан чегарадош Хайбер Пахтунхва ва Балужистон вилоятларида содир бўлган.