Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистон Афғонистон бўйлаб авиазарбалар берди — TOLO News

Покистон Афғонистон бўйлаб авиазарбалар берди — TOLO News

Нашрнинг хабар беришича, Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги аэропорт яқинида жойлашган Kam Air компаниясининг ёнилғи омборларига ҳужум қилган.

Қайд этилишича, Kam Air компанияси фуқаролик авиакомпаниялари ва БМТ самолётларини ёнилғи билан таъминлайди. Шунингдек, ҳужумлар Қобул шаҳридаги объектларга, Қандаҳор, Пактия ва Пактика вилоятларига ҳам қаратилган.

“Толибон” вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг билдиришича, ушбу бомбардимонлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Киритилди: 10:39 14.03.2026. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!