Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пиёданинг фожиали вафотига сабабчи бўлган ҳайдовчи топилди

Пиёданинг фожиали вафотига сабабчи бўлган ҳайдовчи топилди

 

Аввалроқ, Наманган вилояти Поп туманида ҳайдовчи одам уриб юборгани ва воқеа жойидан яширингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Воқеа туманнинг “Қўшминор” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи пиёда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Қатортол маҳалласида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоевни уриб юборганди.
 
Ҳайдовчининг воқеа жойидан кетиб қолиши натижасида биринчи ёрдам кўрсатилмаган жабранувчи шу ернинг ўзида вафот этган.

Фуқароларнинг ўз вақтида берган маълумотлари ва кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Андижон шаҳрида яшовчи Б.З. содир этгани аиқланди. У ўз бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан яширингани маълум бўлган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Киритилди: 13:51 26.10.2018. Ўқилди: 1219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!