Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пезешкиан: "Эронда аҳолига хизмат кўрсатишда ҳеч қандай узилишлар бўлмайди"

Пезешкиан: "Эронда аҳолига хизмат кўрсатишда ҳеч қандай узилишлар бўлмайди"

Эрон президенти Масуд Пезешкиан мамлакат расмийлари ҳозирги вазиятда давлат хизматларида ҳеч қандай узилишларга йўл қўймаслигини айтди.

Пезешкиан бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

Пезешкианнинг сўзларига кўра, ҳукумат халққа хизмат қилишда давом этмоқда ва фуқароларга зарур хизматларни кўрсатишда ҳеч қандай узилишларга йўл қўймайди.

"Биргаликда, миллий бирдамликда, биз бу шафқациз босқинчиликка қаршилик кўрсатмоқдамиз", деб таъкидлади у.

Эрон президенти шунингдек, вазирлар маҳкамаси йиғилишида мамлакат қуролли кучларининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаганини ва Эрон халқига уларнинг жасорати ва меҳнати учун миннатдорчилик билдирганини айтди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!