Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги ўринбосари маълум бўлди

Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги ўринбосари маълум бўлди

"Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди.

The Athletic нашри испаниялик мутахассис ушбу мавсум якунида "шаҳарликлар" бош мураббийи лавозимини тарк этиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг ўрнини аввалроқ Гвардиола штабида фаолият юритган Энцо Мареска эгаллаши кутилмоқда.

Италиялик мураббийнинг охирги иш жойи "Челси" клуби бўлиб, у лондонликларни 2024 йилнинг июнидан 2026 йилнинг январига қадар бошқарган эди.

Гвардиола 2016 йилдан буён "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритди.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!