АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Lockheed Martin корпорацияси билан THAAD тизимлари учун ракетага қарши воситалар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 35,3 миллиард долларни ташкил этувчи кўп йиллик шартнома имзолади.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий баёнот берди.
Мазкур йирик буюртма АҚШ Ракетага қарши мудофаа агентлиги манфаатлари йўлида жойлаштирилган. Шартнома ижроси учун бевосита Lockheed Martin компаниясининг «Ракета қуроллари ва ўт очишни бошқариш» (Missiles and Fire Control) бўлинмаси масъул этиб белгиланди.
Келишувнинг умумий қиймати 35,3 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.