Қўшма Штатлар Европада жойлашган бригада жанговар гуруҳлари сонини тўрттадан учтагача қисқартирди.
АҚШ Мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Шон Парнелл бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, қарор Европада АҚШ кучларининг жойлаштирилишини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва бригада сонини 2021 йил даражасига қайтаришдан сўнг қабул қилинган.
Парнеллнинг таъкидлашича, қисқартириш АҚШ кучларининг Польшага жойлаштирилишини кечиктиради ва ҳарбий мавжудликнинг якуний конфигурацияси АҚШнинг стратегик ва операцион эҳтиёжларини қўшимча баҳолашдан сўнг аниқланади.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон Польшада ҳарбий мавжудликни сақлаб қолишга содиқ қолади, аммо НАТО иттифоқчилари ўзларининг мудофаа қобилиятларини янада фаолроқ ривожлантиришлари керак.