Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пекиннинг “асабига тегмаслик”ка чақирилган эди

Пекиннинг “асабига тегмаслик”ка чақирилган эди

Филиппин президенти Родриго Дутерте Сингапурдаги Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси саммити якунидан сўнг Вашингтон ва унинг иттифоқчиларини Жануби-Хитой денгизи Хитой назоратида эканлиги билан муроса қилишга, бу ҳудудда ҳарбий машғулотлар ўтказиб, Пекиннинг “асабига тегмаслик”ка чақирган эди. 

“Reuters“нинг ёзишича, Бугун Сингапурдаги чиқишида АҚШ вице-президенти Майк Пенс айни чақириққа эътироз билдирган. Унинг баёнотига кўра, Жануби-Хитой денгизи акваторияси ҳеч бир давлатга тегишли эмас, Америка ушбу ҳудуд орқали кемалар қатнови ва самолёт парвозларини амалга оширишда давом этади. 

“Жануби-Хитой денгизи ҳеч бир давлатга тегишли эмас, мен ишонтираманки, Қўшма штатлар халқаро ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда ва миллий манфаатлар асосида исталган ҳудуд орқали юк ташиш ва парвозларни амалга оширади”, деган Пенс агентлик келтирган иқтибосда. 

Жануби-Хитой денгизидаги Сиша ороллари ва Наньша архипелаги бўйича ҳудудий баҳслар мавжуд. Уларга Хитой, Бруней, Вьетнам, Малайзия, Филиппин даъво қилиб келмоқда. 2013 йилдан буён Пекин сунъий оролларни бунёд этиш ва ўз ҳудудини кенгайтириш мақсадида акваторияда кенг кўламли гидротехник ва қурилиш ишларини олиб бормоқда. 

ЎзА

Киритилди: 14:47 16.11.2018. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!