Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пекин савдони жонлантириш учун аҳолига 1,7 млрд доллар тарқатади 

Пекин савдони жонлантириш учун аҳолига 1,7 млрд доллар тарқатади 

Пекин ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли сотувлар пасайиб кетганидан кейин аҳолини кўпроқ пул сарфлашга рағбатлантириш учун истеъмол ваучерлари чиқаради. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда

Агентликнинг ёзишича, Хитой пойтахти ҳукумати ваучерлар дастури доирасида 12,2 млрд юань (1,7 млрд доллар) ажратишни режалаштирган. Аҳоли бу пулларни дўконлардан ўзига керакли буюмларни сотиб олишга ёки кейтеринг, туризм, таълим ва спорт соҳаларига сарфлаши мумкин. Ваучерлар шанба кунидан тарқатила бошланади.

Пекиндаги ритейлерлар савдоси 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида 20,4 фоизга, мамлакат бўйича эса 16,2 фоизга тушиб кетган. 

Маълумот берилишича, Хитойдаги камида 50та шаҳар 6 млрд юанлик (846 млн доллар) ваучер тарқатган.  

Киритилди: 08:19 06.06.2020. Ўқилди: 1825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!