Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пайнет қурилмасини ўғирлаган «шоввозлар» қўлга олинди

Пайнет қурилмасини ўғирлаган «шоввозлар» қўлга олинди

Навоийда пайнет қурилмасини ўғирлаган йигитлар (ёшлари 22 дан 24 гача) ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёз Қосимов маълум қилди.

Билдирилишича, Навоий шаҳрилик, бир-бирини аввалдан таниган уч нафар йигит тун ярмида Тараққиёт маҳалласи ҳудудида жойлашган пайнет қурилмасига «ҳужум» қилишган. Улар юзларига ниқоб, қўлларига тиббий қўлқоп кийиб, давлат рақами мавжуд бўлмаган автомашинага пайнет пул жўнатиш қурилмасини юклаб, ўғирлаб кетишган. Аниқланишича, қурилма ичида 5 263 000 сўм пул бўлган.

Навоий вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси мулкий турдаги жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида шу туннинг ўзида навбатдаги режани амалга оширмоқчи бўлган уч нафар «шоввоз» қўлга олинган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган. Шунингдек, етказилган 36 763 000 сўм миқдоридаги зарарни қоплаш мажбурияти юкланди.

Киритилди: 12:17 11.09.2025. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!