Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Пахтакор" стадионида ифторлик учун егулик тарқатилди

A A A
"Пахтакор" стадионида ифторлик учун егулик тарқатилди

25 май, жума куни соат 18:59 да Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг 13-тури доирасида "Бунёдкор"ни қабул қилди.

Жамоанинг расмий сайтида мазкур ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлагани алоҳида таъкидланганди.

Муборак Рамазон ойи муносабати билан стадионга келган мухлисларга ифторлик учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, "Пахтакор" стадионида намоз ўқишга шароитлар яратилди.

Мазкур ўйинга ташриф буюрган юртдошларимиз ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришди. Уларнинг барчаси бу ишларга қўл ургани учун “Пахтакор” раҳбариятини олқишлади.

Умид қиламизки, юртимизнинг турли бурчакларидан бу каби хушхабарлар келиши давом этади.

Киритилди: 01:50 29.05.2018. Ўқилди: 1569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар