Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Пахтакор"да жиддий молиявий муаммолар пайдо бўлди

"Пахтакор"да жиддий молиявий муаммолар пайдо бўлди

Тошкентнинг “Пахтакор” клубида жиддий молиявий муаммолар юзага келгани маълум бўлди.

Championat.asia хабарига кўра, жамоа аъзолари ва ходимлари жорий йилнинг май ойидан буён иш ҳақи олишмаяпти.

Эътиборли жиҳати шундаки, клуб жорий мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган бўлиб, мамлакат чемпионлиги ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда.

Бироқ ички чемпионатдан ташқари, жамоани олдинда халқаро майдонда ҳам жиддий синов кутмоқда. Тошкентликлар тез орада, 11 август куни Элит ОЧЛ мусобақасининг плей-офф босқичи доирасида ўта муҳим учрашувда майдонга тушишлари лозим.

Халқаро аренада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ва таркибида кўплаб етакчи футболчилар бўлган жамоадаги бундай молиявий номутаносиблик клубнинг келгуси режалари ва ўйинчиларнинг руҳий ҳолатига қандай таъсир қилиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. “Пахтакор” раҳбарияти томонидан мазкур вазият бўйича ҳозирча расмий муносабат берилгани йўқ.

Киритилди: 23:20 13.07.2026. Ўқилди: 1657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!