Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Павел Таланкиннинг «Оскар»и йўқолиб, кейин топилди

Павел Таланкиннинг «Оскар»и йўқолиб, кейин топилди

Павел Таланкин самолётда сафар пайтида Оскар мукофотини вақтинча йўқотиб қўйди, аммо у тез орада топилди.

Маълумотларга кўра, режиссёр Нью-Йоркдаги JFK аэропортида хавфсизлик текширувидан ўтказилган. Ходимлар Оскар ҳайкалчасини эҳтимолий хавфли буюм сифатида кўриб, уни алоҳида картон қутига жойлаштиришган.

Lufthansa рейси билан Франкфуртга етиб келганидан кейин, ҳайкалча йўқолгани аниқланган ва у бор-йўқлиги номаълум бўлиб қолган.

Кейинчалик авиакомпания Оскар топилганини ва у Франкфурт аэропортида эканини маълум қилди.

Фильм ҳаммуаллифи Дэвид Боренштейн бу ҳолатни ғайриоддий деб атади ва бундай текширув аввал кузатилмаганини айтди.

Продюсер Робин Хессман эса аэропорт билан боғланишга уринганини, аммо вазиятни ўзгартира олмаганини билдирди.

Киритилди: 23:43 01.05.2026. Ўқилди: 154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!