Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Павел Дуров Москвани ўз фуқароларидан қўрқишда айблади

Павел Дуров  Москвани ўз фуқароларидан қўрқишда айблади

Павел Дуров Россияда ўзига қарши очилган иш ҳақида баёнот берди.

Telegram асосчисининг маълум қилишича, Россияда унга нисбатан “терроризмга кўмаклашиш” моддаси бўйича иш қўзғатилган. Дуров ўз каналида Россия ҳукумати россияликларнинг мессенжерга киришини чеклаш учун “ҳар куни янги баҳоналар ўйлаб топаётганини” ёзди. У буни “ўз фуқароларидан қўрқадиган давлатнинг ачинарли ҳолати” деб атади.

Россия оммавий ахборот воситаларининг Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) материалларига таяниб хабар беришича, Дуровга Роскомнадзорнинг тақиқланган контентни ўчириш бўйича 150 мингдан ортиқ талабларига жавоб бермаслик орқали терроризмга кўмаклашиш айби қўйилмоқда. Маълумотларга кўра, иш Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми бўйича очилган бўлиб, у 15 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Россия ҳукумати 2025 йилда Telegram мессенжерида қўнғироқлар функциясини чеклаган, 2026 йил февралида эса унинг ишини секинлаштирган, шундан сўнг мессенжер тўлиқ блокланиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!