Пентагон раҳбарининг ўринбосари Патрик Шанахан 2019 йил 1 январдан АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости .
Патрик вазир ўринбосари ва олдинроқ Боинг даги фаолияти давомида ўзини муносиб томондан кўрсатган , дея қайд этди Трамп.
Шанахан авиакорпорацияда катта вице-президент вазифасида ишлаган, у ерда ҳарбий лойиҳалар билан ҳам шуғулланганди. 2017 йилда Трампнинг шахсан ўзи уни Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига илгари сурганди.
Manba: daryo.uz