Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Пашинян Москвага бормайди

Пашинян Москвага бормайди

«Украина масаласида Арманистон Россиянинг иттифоқчиси эмас», — деди Арманистон бош вазири ва 9 май парадида иштирок этишдан воз кечди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 9 май куни Москвада ўтадиган парадга бормайди. У бу қарор ҳақида 1 апрель куни Россияга ташрифи чоғида РФ президенти Владимир Путинни олдиндан хабардор қилган. Сабаб сифатида у 7 июнь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан сайловолди кампаниясида иштирок этиш зарурлигини кўрсатган.

Журналистларнинг Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Ереванга ташрифи Россияга қарши қадам эмасми, деган саволига жавоб берар экан, Пашинян мамлакат позициясини очиқ айтди: «Мен аввал ҳам айтганман, Украина масаласида Арманистон Россиянинг иттифоқчиси эмас». У мамлакат Украинага гуманитар ёрдам юборганини эслатди.

Шу ҳафта Ереванда тарихдаги биринчи икки томонлама «ЕИ — Арманистон» саммити бўлиб ўтди. Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский ҳам ташриф буюрди. Музокаралар давомида Пашинян мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишини қўллаб-қувватлашини билдириб: «Агар бизни ЕИга қабул қилишса, биз бахтли ва мамнун бўламиз», — деди.

Москва реакцияси эса қаттиқ бўлди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Арманистон ҳукуматини «Россияга қарши ҳаракат қилмаслик» ҳақидаги ваъдани бузишда айблаб, риторик савол берди: «Хўш, сиз тарихий жиҳатдан қайси томондасиз? Тарихий контекстда кимни қўллаб-қувватлаяпсиз?»

РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам Москва норозилигини тасдиқлади: «Биз Пашинян билан яқинда жуда жиддий музокаралар ўтказдик ва бу музокараларда барча масалаларга ойдинлик киритилди».

9 май паради 2007 йилдан бери биринчи марта ҳарбий техникасиз ўтказилади. Кремль ҳозирча хорижий етакчиларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилмаган. Тасдиқланган меҳмонлар орасида Беларусь президенти Александр Лукашенко, Малайзия султони Иброҳим ва Словакия бош вазири Роберт Фицо бор. Аммо Фицо парадда қатнашмасдан, Путин билан учрашув ва гул қўйиш маросими билан чекланмоқчи.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!