Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Парижда Янги йил арафасида 125 киши ҳибсга олинди

Парижда Янги йил арафасида 125 киши ҳибсга олинди

Париж полицияси Янги йил арафасида зўравонлик, вандализм ва гиёҳванд моддалар савдоси учун 125 кишини ҳибсга олди.

Бу ҳақда Париж полицияси префектурасига таяниб, Le Figaro газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, қасддан зўравонлик содир этганлик учун 33 нафар, зўравонлик қилиш ёки мулкка зарар етказиш мақсадида гуруҳда иштирок этганлик учун 15 нафар, психотроп моддаларни сақлаганлик учун 10 нафар, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилганлик учун саккиз нафар шахс қўлга олинган. Бундан ташқари, беш киши қўпол ҳақорат қилгани учун, беш нафари портловчи модда сақлагани учун ва яна беш нафари мавжуд ҳибсга олиш ордери асосида ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганларнинг энг кичиги 17 ёшда, энг ёши каттаси эса 53 ёшда.

Париж полицияси префектурасининг таъкидлашича, бир кечада пойтахтда бирорта ҳам машина ёнмаган. Жамоат инфратузилмасига ўт қўйиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Франция Ички ишлар вазирлиги янги йил арафасида хавфсизликни таъминлаш учун 90 минг полициячи ва жандармни сафарбар этди. Улардан тахминан 10 000 нафари Париж ва унинг атрофидаги кўчаларда навбатчилик қилган. Вазир Лоран Нуньеснинг таъкидлашича, у префектларга вандализм ва зўравонлик ҳаракатлари содир бўлган тақдирда "қатъий ҳаракат қилиш" ҳақида кўрсатма берган.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!