Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Парижда тиббиётчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди

Парижда тиббиётчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди

Куни кеча Франция пойтахти Париж шаҳридав юзлаб тиббиётчилар норозилик акциясини ташкил этган. Улар Ногиронлар Уйига яқинлашиб келгач, тартибсизликлар бошланди. Қора кийимдаги акция иштирокчилари ахлат идишларга ўт қўйди, полицияга тегишли автомобиллардан бири ағдариб ташланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларига қарата турли буюмларни ирғита бошлашди. Натижада полициячилар акция иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газни қўллашга мажбур бўлди. Тез орада акциячилар ўраб олинди. Жами 16 киши қўлга олинди.

Киритилди: 01:41 17.06.2020. Ўқилди: 2024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!