Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пандемия даврида америкалик миллиардерларнинг бойлиги қанчага кўпайди?

Пандемия даврида америкалик миллиардерларнинг бойлиги қанчага кўпайди?

Americans for Tax Fairness ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ва Сиёсий тадқиқотлар институти эълон қилган ҳисоботга кўра, охирги 12 ой давомида америкалик миллиардерларнинг умумий бойлиги миқдори 1,3 трлн долларга ёки пандемиягача бўлган даврга нисбатан 44,6 фоизга кўпайган.

Пандемия даврида АҚШдаги миллиардерлар сони 43 нафарга ошиб, 657 нафарга етган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Илон Маскнинг бойлиги 559 фоизга ёки 137 млрд долларга, Жефф Безоснинг бойлиги 58 фоизга ёки 65 млрд долларга, Марк Цукербергнинг бойлиги 86 фоизга ёки 47 млрд долларга кўпайган.

Ушбу давр мобайнида энг кўп даромадга эришган миллиардерлар технология соҳасида фаолият юритади. Кейинги ўринда молия ва инвестиция йўналишидаги миллиардерлар жойлашган.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг 21 мартидан шу йилнинг 20 февралигача қарийб 80 млн киши ишсиз қолган.

Киритилди: 18:30 27.03.2021. Ўқилди: 3279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!