Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Озарбайжон чегарасида қулаган Туркия самолёти уриб туширилган бўлиши мумкин

Озарбайжон чегарасида қулаган Туркия самолёти уриб туширилган бўлиши мумкин

Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Туркия ҳукуматига яқин Hürriyet газетаси шарҳловчиси Абдулқодир Селви ёзмоқда.

«Ҳам самолётнинг техник носозлик туфайли қулаган эҳтимоли, ҳам уни уриб тушириш версияси ўрганилмоқда. Кавказ – хавфли минтақалардан бири сифатида маълум. Шунинг учун ҳар бир эҳтимол чуқур таҳлил қилинмоқда», – деб ёзган Селви.

11 ноябрь куни C-130 Hercules туридаги ҳарбий самолёт Озарбайжондан Грузия ҳудуди орқали парвоз чоғида қулаган. Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, улардан 19 нафарининг жасадлари топилган.

Бу воқеа бўйича ҳаво транспортини бошқариш ёки фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали инсон ўлимига сабаб бўлиш моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған маъмурияти таъкидлаганидек, тергов ишлари алоҳида диққат ва эҳтиёткорлик билан олиб борилади.

Türkiye газетаси ёзишича, ҳодисага ташқи таъсир бўлиши эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда — чунки самолёт ҳаводаёқ парчалангани, ёнғин эса қулаганидан кейин бошлангани тасдиқланган.

Milliyet нашри экспертларга таяниб ёзишича, самолёт техник носозлик ёки металл коррозияси сабабли ҳам қулаган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 15:53. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!