Globe and Mail нашрининг ёзишича:
🔸Канада армияси АҚШнинг мамлакатни босиб олиш эҳтимоли туфайли партизанлар уруши тактикалари устувор ўрин тутадиган турли сценарийлар устида иш олиб бормоқда.
🔸Қуролли кучлар Афғонистон мужоҳидлари қўллаганга ўхшаш қўзғолон (исён) тактикаларини ҳам кўриб чиқмоқда.
🔸қўмондонлар АҚШнинг эҳтимолий ҳужумини қайтариш учун етарлича қурол-яроғ йўқлигини тан олмоқда. Шу сабабли, улар саботаж, дронлар ёрдамида пистирмалар уюштириш каби уруш усулларига эҳтиёж туғилишини тахмин қилмоқда.