Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Осмондаги номаълум учар жисм камерага муҳрланди

Осмондаги номаълум учар жисм камерага муҳрланди

АҚШ фуқароси Шимолий Каролина соҳиллари осмонидаги номаълум учар жисм (НУЖ) ни камерага муҳрлашга муваффақ бўлди. НУЖни эслатувчи оловли шар тасвири “YouTube” да эълон қилинган.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, у осмондаги ғайриоддий жисмни 20 ноябрда балиқ овлаётганда пайқаб қолган. Кечки соат тўққизларда ҳаракатсиз ёрқин шарга унинг кўзи тушади. Бир соат ичида оловли шар вақти – вақти билан тусини ўзгартириб туради, ҳатто унинг атрофида яна бир неча ярқироқ шарчалар ҳам пайдо бўлади. Ва тўсатдан уларнинг бари бир зумда ғойиб бўлиб, 20 дақиқалардан сўнг яна пайдо бўлади.

“Мен тасвирга олган видео ҳудди шу вақтдан, яъни оловли шарлар яна қайта пайдо бўлган вақтдан бошланади. Бу жисмлар гоҳ-гоҳ ёрқинлигини камайтириб, бир жойда ҳаракатсиз муаллақ туришарди” деган гувоҳ. 

Ушбу ҳодисага ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари турлича фикрларни билдирган. Қолдирилган бир изоҳда осмондаги оловли шар нефть минорасининг газ машъаласи эканлиги тахмин қилинади. 

Manba: ЎзА

Киритилди: 10:48 03.12.2018. Ўқилди: 6969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!