Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ошхонага ўғриликка тушганлар ушланди

Ошхонага ўғриликка тушганлар ушланди

2019 йил 19 декабрь куни соат 20:30ларда Бухоро шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.Р ва Бухоро туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ҳ.Н.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб Бухоро туман Шергирон маҳалласида яшовчи Р.Т.га тегишли ошхона (сомсахона)га эшик ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами баҳоси 235.000 сўмлик гўшт, баҳоси 1.120.000 сўмлик кузатув камерасининг хотираси ва 3.000.000 сўм нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганликлари аниқланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:55 24.12.2019. Ўқилди: 1756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!