Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Оренбургда 47 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

Оренбургда 47 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди

Куни кеча Октябрьский тумани бўйича полиция навбатчи қисмига «Уфа-Оренбург» йўлининг 299-км.даги автобус ҳақида хабар келиб тушди, у йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйган, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Воқеа жойига келган инспекторларнинг аниқлашича, «Неоплан» автобуси бузилиб қолгани туфайли мажбуран тўхтаган. У Уфадан Ўзбекистоннинг 43 нафар фуқароси билан келаётган эди, деб хабар беришган область ИИБдан. Йўл-патруль хизмати ходимлари ушбу ҳодиса ҳақида ФВВ ва маҳаллий маъмуриятга хабар беришди. Воқеа содир бўлган жойга авточилангар юборилди, у камчиликни бартараф этган.

«Йўловчиларга Октябрьскийга бориб, исиниб олиш таклиф этилди, аммо улар кўнишмади. Автобус иситилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф бўлмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари чет эллик фуқаролар ҳужжатларини текширишди, бироқ миграция қонунчилигининг бузилиши аниқланмади», - дейилади нашр хабарида.

Транспорт воситаси тузатилганидан кейин йўловчилар Ўзбекистонга йўл олишди.

Киритилди: 15:01 17.11.2018. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!