Трампнинг Путин билан тушган сурати Оқ уйнинг Палма хонасига жойлаштирилган фотосуратлар орасидаги ягона гуруҳли расм бўлди.
Fox News телеканали кадрида АҚШ президенти қароргоҳ бўйлаб экскурсия ўтказаётганда, деворда Трамп акс этган тўртта суратни кўриш мумкин. Уларнинг учтасида у ёлғиз, тўртинчисида эса Россия президенти билан бирга тасвирланган.
Оқ уйдаги Палма хонаси Овал кабинет яқинида жойлашган бўлиб, ундан меҳмонларни кутиб олиш ва расмий тадбирлар ўтказиш учун фойдаланилади.