Оқ уйдаги амалдорлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 75 мамлакат учун божлар жорий этишни 90 кунга кечиктириш ҳақидаги қароридан ҳайратда қолишди, деб ёзади Washington Post газетаси.
АҚШ билан савдо музокараларида иштирок этган юқори мартабали хорижий дипломатнинг таъкидлашича, у Трамп ўз постини эълон қилганидан бир неча дақиқа ўтиб, кечиктириш ҳақида ОАВдан хабар топган.
Газета маълумотларига кўра, бу хабар пайдо бўлгач, унинг ёрдамчилари кейинги ҳаракатлар тактикаси бўйича маслаҳатлаша бошлаган ва АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бессент ва Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт билан матбуот анжумани чақирган.
Трамп аввалроқ республикачи конгрессменлар ва бир қатор хорижий етакчилар билан тарифлар масаласини муҳокама қилгани ҳақида маълумотлар бор, улар жаҳон фонд бозорлари божлари киритилишига муносабат билдирганидан хавотир билдирган.