Қўшма Штатлар Россиянинг ядровий сунъий йўлдош қуролларини ишлаб чиқаётганига ишончи комил.
Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан баёнот берди.
"Таъкидлаганимиздек, Қўшма Штатлар Россия ядровий қурилмани олиб ўтишга қодир сунъий йўлдошни ишлаб чиқмоқда, деб ҳисоблайди", - деди Салливан Оқ уй матбуот хизмати томонидан тарқатилган баёнотда.