Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Оқ уй аппарати раҳбари Трампни “алкоголик характерга эга”, деб атади

Оқ уй аппарати раҳбари Трампни “алкоголик характерга эга”, деб атади

Сьюзан Уайлс бу ҳақда Vanity Fair журналига берган интервюсида маълум қилган.

"Трамп истаган нарсасига эриша олишига ишонади ва ўзини ҳеч нарсада чекламайди. Хусусан, у 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришда энг шафқатсиз ҳаракатлар қилган шахсларни афв этмаслик ҳақидаги маслаҳатларни эътиборсиз қолдирган. Агар Трампда сиёсий рақибларидан қасос олиш имконияти пайдо бўлса, у бундан фойдаланади. У алкоголик шахсиятга эга одам", — деган Оқ уй аппарати раҳбари.

Бундан ташқари, Уайлснинг айтишича, Жей Ди Вэнс Трампни унга бўлган ишончи туфайли эмас, балки ўз карьераси учун қўллаб-қувватлайди. Уайлс АҚШ вице-президентини "фитна назариялари тарафдори" деб ҳисоблайди.

Уайлс Илон Маскни "ғалати ва мантиқсиз, кетаминдан (оғриқ қолдирувчи модда) фаол фойдаланадиган инсон", деб атайди. Унинг фикрича, миллиардер можароли твитлар жойлаётган пайтларда “микродозалар қабул қилади”.

Шу билан бирга, Уайлс USAIDни ҳимоя қилганини ва “Эпштейн ҳужжатлари”ни ўқиганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, “Эпштейн ҳужжатлари”да Трампнинг исми ҳақиқатан ҳам тилга олинган.

Vanity Fair мақоласи эълон қилингач, Сьюзан Уайлс буни “ноҳолис буюртма материал” деб атади. Унинг сўзларига кўра, нашр “муҳим тафсилотларни” эътиборсиз қолдирган ва президент Трамп ҳамда унинг жамоаси ҳақида айтган гапларининг катта қисмини мақолага киритмаган.

Киритилди: 17:40 17.12.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!