Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Оммавий иммиграция “Америка орзуси”ни ўғирламоқда — АҚШ вице-президенти

Оммавий иммиграция “Америка орзуси”ни ўғирламоқда — АҚШ вице-президенти

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс оммавий миграция мамлакат иқтисодий адолати ва ўрта табақа имкониятларига “сериоз таҳдид” солаётганини таъкидлади.

«Бу ҳар доим шундай бўлган. Бунга қарши фикрни “исботлайдиган” ҳар қандай таҳлилий ишлар, илмий институтлар материаллари ёки иқтисодий тадқиқотлар эски тизим ҳисобига бойиб кетган одамлар томонидан пул билан қўллаб-қувватланган», — деди Вэнс.

Унинг сўзларига кўра, мавжуд миграция сиёсатлари Америка меҳнат бозоридаги рақобатни кучайтириб, маҳаллий ишчиларнинг даромад ва имкониятларини чекламоқда. Вэнс шунингдек, администрация мамлакатга кириш қоидаларини қатъийлаштириш ва чегара хавфсизлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!