Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Омикрон инсон танасига қандай киради?

Омикрон инсон танасига қандай киради?

Омикрон коронавирус штамми инсон танасига кўз орқали кириши мумкин, чунки инфекция белгиларидан бири конъюнктивитнинг ривожланиши ҳисобланади. Бу ҳақда «ДНКОМ» молекуляр-генетик тадқиқотлар илмий маркази асосчиси ва бош директори Андрей Исаев маълум қилган.

«Менинг шахсий кузатишларимга кўра, октябрь ойида дельта штамми билан касалланган беморлар январда яна касалликка чалинган. Бу омикрон бўлиши эҳтимолга яқин», деган у.

Исаевнинг таъкидлашича, вирус танага кўз орқали кириши мумкин, чунки омикрон штамми билан инфекциянинг белгиларидан бири конъюнктивитнинг ривожланиши, кейин бош оғриғи ва бурун оқиши. Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда, умуман олганда, дельта ва омикроннинг аниқ белгилари ҳақида ҳали маълумот жуда кам.

Юнонча «омикрон» ҳарфи билан белгиланган В.1.1.529 коронавирус штамми 2021 йилда Африканинг жанубида топилган. Янги инфекцияга қарши кураш бўйича федерал тезкор штабнинг сўнгги маълумотларига кўра, Россияда янги инфекция ҳолатлари орасида дельта штаммининг улуши 51,9% ни, «омикрон» ва бошқа штаммларнинг улуши 48,1% ни ташкил қилган.

Киритилди: 20:25 24.01.2022. Ўқилди: 2827 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!