Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олтинчи "Afrosiyob" тезюрар поезди Россиядан Ўзбекистонга йўл олди

Олтинчи "Afrosiyob" тезюрар поезди Россиядан Ўзбекистонга йўл олди

"Afrosiyob" русумли замонавий тезбрар поездларнинг олтинчиси Россиядан Ўзбекистон томон йўл олди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати.
Бугун Москва вақти билан соат 05:00 да мазкур "Afrosiyob" замонавий электропоезди Россиядан Ўзбекистонга йўл олди. Поезд сентябрь ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонга етиб келади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U.” компанияси томонидан ишлаб чиқилган "Afrosiyob" тезюрар поезди Ўзбекистонга илк бор 10 йил олдин олиб келинган эди. Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида ана шундай замонавий поездлар сони 5 та етказилган эди.

Киритилди: 17:59 25.09.2021. Ўқилди: 2957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!