Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олмазорда лицей ўқувчиси 9-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди

Олмазорда лицей ўқувчиси 9-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди

Аввалроқ бир қатор нашрларда Олмазор туманида 19 июль куни 2000 йилда туғилган йигит ўзини 9-қават томидан ташлаб, ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берилган эди. Бош прокуратура йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги ахборотни рад этди.

Хабар беришларича, 19 июль куни Олмазор тумани Себзор даҳаси «Юқори Себзор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Фармацевтика академик лицейи 2-курс ўқувчиси, 2000 йилда туғилган М. уйнинг 9-қаватига телевизорга антенна қўйиш учун чиққан.

Бироқ, ўз эҳтиётсизлиги туфайли тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган. «М.нинг отаси ва онаси бўлиб ўтган бахтсиз ҳодиса юзасидан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган», — дейилади прокуратура ахборотида.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 22:30 20.07.2018. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!