Уч йил аввал кўз нерви шикастлангани учун тўлиқ кўрмай қолган эркакка олимлар кортикал кўриш протезини имплант қилдилар. Протезда 100 та микроэлектрод мавжуд бўлиб, фосфенлар — яъни оддий ёруғлик ҳиссиётларини уйғотди.
Вақт ўтиши билан бемор фигура ва ҳарфларни ажрата бошлади, кундалик ҳаётда кўпроқ мустақил ҳаракат қила олди. Олимлар таъкидлашича, ҳатто жиддий шикастланишлар бўлган ҳолда ҳам мия кўриш қобилиятини қисман тиклай олади.