Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олимлар Марсда "фаришта" тасвирини кўришди (фото)

Олимлар Марсда "фаришта" тасвирини кўришди (фото)

Автоматлаштирилган "Марс-экспресс" сайёралараро станцияси Марсда ўзгача суратни тасвирга олди.

Mars Express портали хабарига кўра, жанубий қутбдан унчалик узоқ бўлмаган жойда олимлар “қанотли ва зарҳал доирали фаришта”га ўхшаш бўлган ғаройиб манзарани кашф этдилар.

Бундай ландшафтни оливин ва пироксен каби минералларга бой қумтепалар ҳосил қилди.

Олимларнинг фикрига кўра, улар дастлаб Марс остида жойлашган, аммо кейинчалик, эҳтимол улар қадимги вулқон билан суриб чиқарилган.

Яна бир қизиқ факт, фотосуратда кўрсатилган Жанубий қутб қалинлиги 1,5 километрдан ошадиган муз қалпоғи билан қопланганди.

Бироқ, ҳозир сайёранинг пастки ярим шарида ёз, шунинг учун совуқ қоплам йил давомида энг паст даражада.

Киритилди: 15:25 23.12.2020. Ўқилди: 3822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!