Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар коронавирус пандемияси ҳақида 2011 йилда билишган

Олимлар коронавирус пандемияси ҳақида 2011 йилда билишган

Британиялик театр ва кино актёри Жюд Лоу пандемия эҳтимолини 2011 йилдан бери билади. У бу ҳақда GQ журналига берган интервьюсида гапирди.

Лоу, режиссёр Стивен Содербергга "Вирус" фильмида маслаҳатчи бўлган мутахассислар пандемия эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганлигини тушунтирди. "Бундай нарса бўлиши аниқ эди", деди актёр.

"Стивен билан ишлаган олимлар тажрибали ва ўқимишли одамлар эди", деди Лоу. Унинг фикрига кўра, улар нимани кутиш кераклигини аниқ билишган.

Лоунинг аниқлик киритишича, илмий мутахассислар ҳамма нарсани айнан қандай бўлган бўлса, шундай тасвирлаб беришган. "Саҳнада бундай нарсалар ҳақида билиш даҳшатли", деди актёр.

2011 йилда чиқарилган Aмериканинг "Вирус" фильмида бутун дунёни қамраб олган номаълум вирус пандемияси ҳақида ҳикоя қилинган.

Киритилди: 16:18 27.11.2020. Ўқилди: 3664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!