Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар иммунитет ҳосил бўлиши учун қанча одам коронавирусга чалиниши кераклигини маълум қилди

Олимлар иммунитет ҳосил бўлиши учун қанча одам коронавирусга чалиниши кераклигини маълум қилди

Инсонларнинг 50 фоиздан ортиғи инфекцияга чалинса, коронавирус эпидемиясининг тарқалиши камая бошлаши мумкин. Aгар инсонларнинг маълум бир қисми аввал бошидан ушбу вирусга қарши иммунитетга эга деб тахмин қилинса, коллектив иммунитетни ривожлантириш учун зарур бўлган фоиз миқдори бундан ҳам камроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда иммунология ва эпидемиология соҳасидаги экспертларга таяниб, “РБК” хабар берди.

Тиббиёт фанлари доктори, Мечников номидаги илмий-тадқиқот институтининг ваксинопрофилактика лабораторияси мудири Михаил Костиновнинг сўзларига кўра, яхши иммунитет қатлами учун 75 фоиз касалланганлар керак. Унинг таъкидлашича, бу каби рақамлар грипп билан касалланиш ҳолатини ўрганиш давомида орттирилган тажрибалардан олинган.

“50 фоиз касалланиш ҳам вирус тарқалишини тўхтатади, бироқ унинг самараси кам. Aҳолини ваксинациялаш кўлами 25-35 фоизни ташкил этса, эпидемия ҳеч ерга кетмайди. Aммо коронавирус бошқа инфекциялардан бироз фарқ қилади, шу сабабли иммунитет қатлами 75 фоиз бўлса-да, барибир хавф гуруҳида одамлар қолаверади”, — дейди Костинов.

Шу билан бирга, Костиновнинг таъкидлашича, ваксинация “дунёни қутқармайди” ва шахсий гигиенага риоя қилишни, сурункали касалликларни даволашни давом эттириш керак.

“Шунга қарамай, ваксинациясиз ушбу инфекция ривожланишини тўхтатишнинг илож йўқ. Табиий иммунитет пайдо қилинган тақдирда ҳам хавф сақланиб қолади, чунки аҳоли орасида кексалар, сурункали касалликка эга инсонлар ва иммунитетида нуқсони борлар мавжуд”, — дейди эксперт.

Киритилди: 17:52 06.07.2020. Ўқилди: 8399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!