Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Одамлар ғазабланган болаларнинг кучига етарлича баҳо бермаяптилар»

«Одамлар ғазабланган болаларнинг кучига етарлича баҳо бермаяптилар»

3 декабрь сешанба куни иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳаракатлари билан дунёга машҳур бўлиб улгурган қизалоқ Грета Тюнберг Лиссабонга етиб келди. У икки ҳафта олдин Атлантика океанини босиб ўтиш учун моторсиз қайиқда йўлга чиққан эди. Тюнберг табиатга зарар етказмаслик учун айнан шу транспорт воситасини танлади.

16 ёшли Тюнберг мухбирлар ва ўз тарафдорларига қарата:

«Одамлар ғазабланган болаларнинг кучига етарлича баҳо бермаяптилар. Улар ғазабланган ва тушкунликка тушган» деди.

Асли Шведсиялик бўлган Грета Тюнберг Мадридда давом этаётган “CОP25” иқлим саммитида қатнашмоқчи. У саммитда иқлим ўзгариши бўйича келажак авлодларнинг ҳам фикри инобатга олинишини таъминлаш учун иш олиб боради.

Киритилди: 06:47 05.12.2019. Ўқилди: 2178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!