Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган.
Бу ҳақда Буюк Британиянинг «The Telegraph» нашри маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .
Қайд этилишича, Россиянинг Украинага ҳужуми бунинг бир қисмидир: «Биз истаймизми ёки йўқми, Россиянинг Украинадаги кенг кўламли уруши жаҳон урушининг бир қисмидир. Бу уруш Россия ва унинг иттифоқчилари – Хитой, Эрон ва Шимолий Корея ва жамоавий Ғарб ўртасида».
Ғарб бу ҳақиқатни тушуниши кераклиги таъкидланди: “Бундай вазиятда Россияни мағлуб этиш мумкин. Акс ҳолда, Украина янада қийин аҳволга тушиб қолади. «Россия ўз иттифоқчиларини сафарбар қилмоқда, Ғарб ҳамон бу масалани минтақавий баҳс деб билади».