Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди

Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди

Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга 2016 йилги президент сайловлари кампанияси вақтида ўз хайрия жамғармасидан фойдалангани учун нотижорат ташкилотларига товон пули сифатида 2 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйди. 

2018 йил июнда судга берилган даъво аризасида Трамп ва унинг фарзандлари -  Дональд, Иванка ва Эрик Donald J.Trump Foundation жамғармаси мақомини суиистеъмол қилиб, АҚШнинг ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш ҳақидаги қонунларини бузишган. 

Таъкидланишича, Трамп сайловолди штаби 2016 йил февралда Айова штатида ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларига грант сифатида маблағлар тўплаган. Бироқ тўпланган маблағлар Трампнинг сиёсий манфаатлари йўлида сарфланган.

АҚШ президентига солинган 2 млн долларлик жарима 8 та нотижорат компанияси ўртасида тенг тақсимланади.

Трамп 2018 йил декабрда суд билан келишувга бориш доирасида ўз жамғармасини ёпишга рози бўлган.

Трамп “Нью-Йорк бош прокурори суд билан келишув моҳиятини сиёсий мақсадларда атайлаб бузаётганини, жамғармаси томонидан тўпланган барча пуллар эса хайрия мақсадларида ишлатилганини айтган.

Киритилди: 14:50 09.11.2019. Ўқилди: 2201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!