Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоев: Ўзбекистоннинг келажагига катта ишонч билан қарайман

Нурсултон Назарбоев: Ўзбекистоннинг келажагига катта ишонч билан қарайман

Ўзбекистонда ўта ижобий ўзгаришлар амалга ошмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Astana Club анжумани иштирокчиларига маълум қилди, дея хабар беради Tengrinews.

«Афсуски, ўтган йиллар давомида иқтисодиётимиздаги ўзаро алоқалар ҳажми 5 фоиздан ошмаган. Биз кўп вақтни беҳуда ўтказдик. Ўзбекистон Қозоғистон буғдойини Европа орқали харид қилганини тасаввур эта оласизми? Шунақаси ҳам бўлган», — таъкидлади Назарбоев.

Қозоғистон президентига кўра, охирги икки йил давомида катта ўзгаришлар юз берган, ўзаро савдо эса ҳар йили икки баробар ошмоқда.

«Чегаралар очиқ, божхона ҳудуди умумий, иқтисодиётларимиз мувофиқлашиши ўта фаол кетмоқда. Ўзбекистоннинг келажагига катта ишонч билан қарайман. У ерда кўп нарса ўзгарди, иқтисодиёт, сиёсат анча либераллашди. Бироқ бу дарров бўладиган нарсалар эмас. Кўп нарса бой берилган. Президент Шавкат Мирзиёев тўғри йўлдан кетяпти ва яхши муносабатларни ўрнатяпти. Шу боис келгусида бугунгидан ҳам яхши бўлади, деган умиддаман», — деди Қозоғистон президенти.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:36 15.11.2018. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!