Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоев учун янги ёдгорлик барпо этилди

Нурсултон Назарбоев учун янги ёдгорлик барпо этилди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг яна бир ёдгорлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради РИA Новости.

Тантанали маросимда сўзга чиққан мамлакат президенти Қосим-Жомарт Токаев Назарбоевнинг давлатчилик асосларини шакллантириш, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, глобал инқирозларни бартараф этиш ва мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.

Қозоғистонда мамлакат пойтахти Назарбоев шарафига ўзгартирилди, аэропорт ва университет, бир қатор шаҳарларнинг марказий кўчалари, интеллектуал мактаблар тармоғи, боғлар ва хиёбонлар унинг номини олди.

Киритилди: 21:55 03.07.2021. Ўқилди: 3355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!