Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Нурафшонни энг замонавий шаҳарлардан бирига айлантирамиз - Шавкат Мирзиёев

Нурафшонни энг замонавий шаҳарлардан бирига айлантирамиз - Шавкат Мирзиёев


Сўнгги йилларда амалга ошираётган туб ислоҳотларимиз ва халқнинг ичига кириб, амалий ишлар бошлангани натижасида вилоятдаги шаҳар ва туманларга, олис қишлоқ ва маҳаллаларга янги ҳаёт, янги тараққиёт кириб келмоқда. Энг муҳими, одамларда эртанги кунга ишонч ортмоқда.

Сизлар яхши биласизлар, Тошкент вилояти ташкил топганига 80 йил бўлса-да, ўзининг маъмурий марказига эга эмас эди. Бу албатта, ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолининг меҳнат қилиши ва муносиб яшаши учун жиддий муаммолар туғдириб келарди.

Сизлар билан маслаҳатлашган ҳолда, Нурафшон шаҳри деб ном олган вилоят марказини янгитдан барпо этишга киришдик. Нурафшон шаҳрида бошқа иншоотлар билан бир қаторда, вилоят аҳлининг муносиб дам олиб, маънавий ҳордиқ чиқариши учун замонавий истироҳат боғи, санъат саройи, тарих музейи, маънавият ва маърифат масканини ҳам барпо этамиз.

Сизлар билан биргаликда яқин йилларда Нурафшон шаҳрини ўз номига мос, ватанимизнинг энг замонавий шаҳарларидан бирига айлантирамиз. Насиб этса, гўзал Нурафшонни бунёд этганимиздан ҳаммамиз фахрланиб юрамиз.

Киритилди: 12:30 16.10.2021. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!