Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Нукусда фожиа: икки киши ўлди, машина ёниб кетди

Нукусда фожиа: икки киши ўлди, машина ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 март куни соат 09:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Телецентр ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида ҳайдовчи К.Х. “FN 953 LOBOL” русумли тракторни бошқараётиб чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (шахсига аниқлик киритилмоқда) бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида тракторнинг ковучига бориб урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган. 
Натижада, “Нексия” атомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган. Ёнғин чиқиши оқибатида “Нексия” автомашинаси ёниб кетган.  
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 15:15 09.03.2020. Ўқилди: 3381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!