Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нукусда фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди

Нукусда фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди

Жорий йил 10 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ўтказилган фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди ва ижтимоий тармоқларда ушбу жанжалнинг видеотасвирлари кенг тарқалди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу видеолар бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, ҳозирги вақтда Нукус шаҳри Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Суриштирув жараёнида муштлашувда қатнашган ҳар бир иштирокчининг ким эканлиги аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Киритилди: 19:38 12.06.2021. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!