Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нукусда 200 минг доллар товламачилик қилган шахс ушланди

Нукусда 200 минг доллар товламачилик қилган шахс ушланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида товламачилик йўли билан фуқародан 200 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, чет эл фуқароси Нукус шаҳри Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўз раҳбарлигидаги компания филиалида ишлаган шахс уни шантаж қилаётганини билдирган.

Мазкур шахснинг айтишича, филиалда оператор бўлиб ишлаган С. исмли фуқаро интернет орқали ёзишмалар юбориб, компания обрўсига путур етказувчи маълумотлар борлигини айтган. У турли босимлар орқали 200 минг АҚШ доллари талаб қилиб, акс ҳолда маълумотларни оммавий ахборот воситаларига тарқатиш билан таҳдид қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида С. исмли фуқаро Нукус шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур шахс аввал ҳам судланган бўлиб, яна жиноят йўлига кирган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 22:19 04.05.2026. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!