Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нукус туманида кам даромадли оилаларга ёрдам кўрсатилди

Нукус туманида кам даромадли оилаларга ёрдам кўрсатилди

Мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш, меҳр-мурувват, оқибат кўрсатиш, кўмакка муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш – доно халқимизга хос юксак фазилат.
Хайр-саховат ишлари турлича бўлиши мумкин, асосийси муҳтожларга ёрдам кўлини чўзиш. 
Айни шу мақсадда, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туман бўлими томонидан ҳудуддаги кам даромадли ва кам таъминланган оилаларнинг фойдаланилган энергия ресурслари учун қарздорлигини ҳар хил сабаблар кўра тўлай олмаётганларнинг маҳалла кесимида рўйхати шакллантирилди ва уларни хайрия сифатида тўлаб бериш учун ўзига тўқ, моддий томонидан яхши таъминланган саховатпеша инсонларга таклиф билан чиқди.
Кўп ўтмай, Нукус туманида халқга хизмат кўрсатиб фаолият юритаётган тадбиркор томонидан тумандаги “Самамбай” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро С.Алламуратовнинг электр энергиясидан 575 000 сўм, табиий газдан 380 000 сўм қарздорлигини, шунингдек, “Бақаншақли” ОФЙда истиқомат қилувчи Б.Узаковнинг хонадонидаги табиий газдан 1 229 000 сўм қарздорлигини тўлаб берди.
Мазкур тадбирлар Республика бўйича бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

Киритилди: 10:04 13.11.2019. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!