Норвегия шимолидаги Нурланн провинциясида жойлашган Стуре Футойа ороли сотувга қўйилди, деб хабар берди NRK телеканали.
Маълум қилинишича, оролнинг бошланғич нархи 2 миллион кронга тенг (234 минг доллар).
Хабарга кўра, охирги юз йил давомида оролга бир оила эгалик қилиб келмоқда, аммо ўзлари у ерда яшамаган.
Орол эгалари ундан қандай фойдаланишни билмагани учун сотувга қўйган.
Оролда қумли пляж, тоғ ва кичик кўллар бор. Объект кимошди савдоси 24 сентябрда бўлиб ўтади.