Норвегияда юз берган ўрмон ёнғини оқибатида 100 дан ортиқ турар жой биноси вайрон бўлди. Ҳодиса натижасида бир неча киши жабрланди.
Бу ҳақда қироллик полицияси хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, бир нафар маҳаллий аҳоли вакили ва бир нафар қутқарув хизмати ходими тутундан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, бир нафар ўт ўчирувчи енгил тан жароҳати олган, аҳолини эвакуация қилиш вақтида яна саккиз нафар полициячи тутундан заҳарланган.