Украинага Норвегия давлат автомобиль йўллари бошқармаси томонидан кўприк парчалари ортилган биринчи юк машиналари етиб келди, деб хабар бермоқда Украина инфратузилма вазирлиги.
2022 йил декабрь ойида Норвегия ҳукумати Россия қўшинлари томонидан вайрон қилинган 10 та кўприк ўрнига Украинада кўприк ўрнатиш ниятини эълон қилди.
Улар Украинанинг озод қилинган ҳудудларида йиғилиб ўрнатилади. Кўприклар оғир ускуналарни қўллаб-қувватлайдиган вақтинчалик, аммо бардошли тузилмалардир.
Украинанинг йўл инфратузилмасини тиклашда Норвегия билан бир қаторда Чехия ва Франция ҳам иштирок этмоқда – бу давлатлар ҳам вақтинчалик кўприклар жўнатган. Швеция ҳам ушбу гуманитар лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.